Ассалому алайкум! Мен бир жойда ўқиб қолдим. Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ айтган экан “3 нарсага кўра ибн Сино кофирдир:
1. Дунё боқий Аллоҳга ўхшаган охири йўқ.
2. Аллоҳ ҳар нарсани умумий билади, икир чикиригача майда деталларигача билмайди, майда чуйдасигача билмайди.
3. Қёматда қайта тирилишда тана қайта тирилмайди. Шу гап ростми?
– Ва алайкум ассалом! У одам ўлиб кетган. Ростдан ҳам у кишининг эътиқоди шундайми ёки йўқлигини билишни ҳеч иложиси йўқ. Қолаверса биз у кишини мусулмон дейишимиздан жавобгарликка тутилмаймиз. Кофир дейишимиздан албатта сўраламиз. Валлоҳу аълам!