Ассаламу алайкум! Аллоҳ хоҳласа закот бермоқчиман. Қўшнимиз уй қурмоқчи. Эътиқодсизлигини ҳисобга олмаса закот олишга ҳақли. Агар пул берсам еб-ичиб куйиб, уй қурилишига ишлатмаслиги мумкин. Уй улар учун энг муҳим масала, уйи авария аҳволда. Мен закот пулига ҳисоблаб, қурилиш материали сотиб олиб берсам закот берган бўламанми?
Ва алайкум ассалом! Ҳа. Афзалини қилган бўласиз. Валлоҳу аълам.