Ассалому алайкум! “Фотиҳа” сурасидан кейин “Нос” сурасини ўқиб бўлмас экан. Афсуски, намоз ўқишда баъзи бир қоидаларни билмайман. Агар имкони бўлса, илтимос, беш вақт намоз ўқишда сураларнинг кетма-кетлигини айтсангиз!
Ва алайкум ассалом! Ўқиб бўлмайди деган гап нотўғри. Агар “Нос” сурасини ўқиса, яна тепадан бошқа сурани ўқийверади. Буни ҳеч кароҳияти йўқ. “Нос”дан бошқа сурани ўқиб, тартибга зид равишда ундан олдинги сурани ўқиши макруҳ саналади. Валлоҳу аълам.