Ассалому алайкум! Рамазон ойи муборак болсин. Мени сотишга қурган ҳовлим бор, шу уйдан сотилгач закот бераманми ёки баҳолатиб 40дан 1 бераманми? Агар сотишдан олдин берилса мен охирги пулимни ҳам шу ҳовлига сарфлаган болсамчи? 100 миллион баҳоланса, кейин уни 120 миллионга сотилсачи? Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Икки ҳолат ҳам жоиз. Агар бу йил закот бермоқчи бўлсангиз ҳозирги кундаги сотиладиган баҳосини белгилаб, унинг 40дан бирини закотга чиқарасиз. Агар сотилгандан кейин закот бермоқчи бўлсангиз ва сотилиши 1-2 йилга чўзилиб кетса, сотилганидан сўнг аввалги йилларни ҳам закотини чиқарасиз. Яъни 1-йилнинг закотини чиқаргандан кейин қанча қолса ўшани 40дан бири, кейинги йил учун қолганидан 40дан бирини берсаиз. Валлоҳу аълам.