Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат намози

20:58 / 04.12.2021 | Rejabboyev Ararbboy Rustamjon o'g'li | 1335

Ассалому алайкум! Бир мақолада "Демак, узрсиз масжидга бориб жамоат билан намоз ўқимаслик гуноҳ ҳисобланади. Ундоқ одамнинг ўзи ўқиган намози қабул бўлмаслиги ҳақида бу ҳадисда сўз бормоқда." деб ёзилган экан. Шунга иккита савол бермоқчи эдим. 1. Биз ётоқхонада турамиз. Хонамизга азон овози яхши эшитилади, лекин масжид узоқ - бориб келишга анча вақт кетгани учун дарслардан қолмайлик деб хонада 2-3 киши жамоат бўлиб намоз ўқиймиз. Шунда намозимиз қабул бўлмаган бўладими? 2. Намозни икки киши ўқиса жамоат намози бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозингиз жоиз. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاس رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ سَمِعَ الْمُنَادِيَ فَلَمْ يَمْنَعْهُ مِنِ اتِّبَاعِهِ عُذْرٌ لَمْ تُقْبَلْ مِنْهُ الصَّلَاةُ الَّتِي صَلَّى، قَالُوا: وَمَا الْعُذْرُ؟ قَالَ: خَوْفٌ أَوْ مَرَضٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким нидо қилувчи, яъни муаззинни эшитса-ю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан 
(намозга келмаса) ўқиган намози қабул бўлмайди», дедилар».
«Узр нимадир?» дейилди.
«Хавф ва беморлик», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Шарҳ: Демак, узрсиз масжидга бориб жамоат билан намоз ўқимаслик гуноҳ ҳисобланади. Ундоқ одамнинг ўзи ўқиган намози қабул бўлмаслиги ҳақида бу ҳадисда сўз бормоқда.
Қабул бўлмаслигини муҳаддис олимлар комил ҳолатда қабул қилинмайди деганлар.
2. Жоиз. Намозда имомга қўшилиб камида 1 киши ёки ундан кўп хоҳ эркак хоҳ аёл ва хоҳ оқ-қорани ажрата оладиган бола бўлса, жамоат дейилади. Эркак учун намозни жамоат бўлиб ўқиш таъкидланган суннатлардандир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat