Ассаламу алайкум! Мен шайх Ҳазратларининг интернетда 250дан ортиқ қилган маърузаларини ҳаммасини эшитдим ва кўрдим. Ислом динини янада чукурроқ тушиндим. Лекин ўзимда илм йўқ, инша Аллоҳ Қуръон ўқишни ўрганаман. Саволим шуки : Илмим бўлмаса ҳам уймиздагиларга ёки танишларимга шайх Ҳазратларининг айтган сўзларини уларга айтсам мумкинми? Чунки биз томонда ҳам ҳалигача кўпчилик фолбинга боришади, рибо қилишади. Албатта бу уларни диндан яхши хабарлари бўлмаганлигидандир. Мен шуларни қайтариш учун Ҳазратнинг маърузаларидан иқтибослар айтсам мумкинми? Мен Тожикистонданман. Шайх Ҳазратларини Аллоҳ раҳмат қилсин. Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Манбаасини кўрсатган ҳолда ҳеч қандай ўзгартириш киритмасдан, сайтнинг ўзида турган ҳолда фойдаланишингиз мумкин.