Ассалому алайкум! 1. Масалан атайлаб бир одам Қуръонда ёзилган ҳаромни ҳалол деса, диндан чиқади. Уни ёнидаги одам ҳам бу нарсани ҳаромлигини билади, шу гапга калласини ўзини лиқиллатиб қўйса тепага ва пасга бу ҳам диндан чиқадими? Агар ҳм десачи? 2. Менда шубҳа бўляпти урологга бордим улар одам мастурбатсия қилиб туришлигини айтдилар, мен уларга мумкин эмас дисам, улар онанизм мумкин эмас дедилар. Яъни мастурбатсия мумкин деган бўладилар. Кейин бошқа гаплар айтдилар. Бошқа гаплар айтганларидан кейин, Мен калламни(ҳм дейиш маъносида) лиқиллатдим ёки ҳм дедим. Мен суний уруғ чиқариш ҳаромлигини биламан. Менда шубҳа бўляпти мен диндан чиқиб қолмадимми? Ёки шайтон васвасими. Бошқа воқеа бўлганда ҳам диндан чиқиб қолмадиммикан деб қўрқяпман, чунтириб берсангиз қандай ҳолатда одам тўппа-тўғри диндан чиқади?
– Ва алайкум ассалом! Диндан чиқмагансиз. Хавотир бўлманг. Валлоҳу аълам!