Ассалому алайкум! Нега кўп пайғамбарлар яхудий ва араб миллатларидан чиққан? Бошқа мамлакатлардан масалан Ўрта Осиё мамлакатларидан хам чиққанми?
– Ва алайкум ассалом! Чиққан бўлса бордир, лекин биз Қуръон ва ҳадисларда келганларини биламиз. Қолаверса Одам алайҳиссалом ва у зотнинг бир нечта пайғамбар фарзандлари бўлган вақтда араб ёки яҳудий деган миллат ҳам бўлмаган. Одам алайҳиссалом Ҳиндистонга туширилганлар ва ўша ерда яшаганлар. Валлоҳу аълам!