Ният сўзи қасд қилиш маъносини билдиради.Шариатда, қалбнинг Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун ибодатни адо этишга азму қарор қилиши ниятдир.Таҳорат қилишдан олдин уни ният қилмоқ ҳам суннатдир. Бунда қалб ила таҳоратни ёки бетаҳоратликни кетказишни ёхуд таҳоратсиз адо этиб бўлмайдиган ибодатни қасд қилинади. Ниятни тил билан айтиш мустаҳабдир. Намозхон такбири таҳримани айтишдан олдин бевосита ният қилиши керак. Агар ёлғиз ўзи ўқиётган бўлса, қайси намозни ўқиётганини қасд қилиб туриб такбири таҳримани айтиши лозим. Агар имомга иқтидо қилаётган бўлса, ўша иқтидосини ният қилиши керак. Имом бўлса ниятида ўқиётган намозини таъйин қилади. Чунки Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳудан кўпчилик муҳаддисларимиз ривоят қилган ҳадисда:«Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир», деганлар.Ният билан ибодатлар одатлардан фарқланади. Қасдини талаффуз қилса афзал бўлади.Яъни, ниятини тили билан айтса, яхши бўлади. Айтмаса, ўзининг иши.