Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл ва эркакнинг намозида фарқ борми?

00:00 / 18.04.2009 | eski savollar | 3331
Ассалому Алайкум Шайх Ҳазратлари! Мен яқинда намоз ўқишни бошладим, шу сабабли ибодатда бир саволим бор эди. Яқинда мен Имом Бухорийнинг саҳиҳ ҳадисларини ўқиб бир нарсага эътиборим тушди. У ерда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қандай намоз ўқиганлари ва намозга оид кўп бандларда аёл намозхон ёки эркак намозхон деб эмас балки "намозхон" дейилгани ўйлантириб қўйди. Яна Пайғамбаримизнинг : Мен каби намоз ўқинглар" деган жумлаларига ҳам кўзим тушди. Шу сабабли сиздан сўрашни энг афзали деб билдим. Биламизки ҳозирда аёллар ва эркаклар намозида бир неча фарқлар бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзлари фақат эркаклар учун эдими ёки замонлар ўтиши билан аёлларникини фарқлай бошладиларми? Илтимос шу масалада менга ёрдам берсангиз ва бу мен учун жуда муҳим савол эди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Язийд ибн Абу Ҳабибдан ривоят қилинади:“Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган икки аёлнинг олдидан ўтдилар ва: “Қачон сажда қилсангиз, гўштнинг баъзисини ерга текказинг. Албатта, аёл киши бунда эркакка ўхшамас”, - дедилар”.Абу Довуд ривоят қилган.2. Нофеъдан, у Ибн Умардан ривоят қилинади:“У кишидан Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг даврларида аёллар қандай намоз ўқишлари ҳақида сўралди. “Оёқларини чалиштириб ўтирар эдилар. Кейин текисланиб-қимтиниб ўтиришга амр қилиндилар”, деди. Абу Ҳанийфа ривоят қилган. (Жомеъул Масонийд, 1-жуз).3. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Қачон аёл киши сажда қилса, қимтиниб ўтирсин, икки сонини йиғиштирсин”, деди”.Имом Абу Бакр ибн Абу Шайба ривоят қилган.4. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Қачон аёл киши намозда ўтирса, бир сонини иккинчи сони устига қўяди. Қачон сажда қилса, қорнини сонига имкони борича қимтиниб теккизади. Чунки, Аллоҳ таоло унга назар солиб туради ва “Ҳой, фаришталарим! Сизларни гувоҳ қиламанки, уни мағфират қилдим”, дейди”, - дедилар”.Ибн Адий “Комил”да ва Байҳақий “Сунан”да ривоят қилган. Албатта, ўзини билган ҳар бир киши учун ушбу ривоятларнинг бир-бирини қувватлаб келиши Албонийнинг даъвосидан кўра маъқулдир. Яна қайтариб айтамиз, умматнинг минг тўрт юз йилдан бери амал қилиб келаётганини ва қиёсни ҳисобга олмаганимизда ҳам.Шу ўринда барчангизни ихтилофлардан йироқда бўлишга чақирамиз. Билмаган нарсаларни сўраб ўрганишга ўтиш керак. чет элдан келган факс ёки эмайлни кўтариб олиб, ҳозиргача қилинаётган фалон нарса нотўғри экан деб югуришнинг ҳожати йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat