Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бақеъ қабристони ҳақида

15:20 / 07.04.2015 | Zafarov Murodjon | 4173

Ассаламу алайкум! Бу йил Муборак Ҳаж ибодатига бориш ниятидаман. Аввало дуо қилсаларингиз, Аллоҳ таоло Ҳаж ибодатини Ўзи хоҳлаганидек адо этишимни насиб қилсин. Саволим шундай: китобларда ўқиганман “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг завжаи муҳтарамалари, улуг саҳобийлар Бақеъ қабристонига дафн қилинган” деб ёзилган. Ҳаж ибодатини адо этиб бўлгандан сўнг мазкур қабристонга бориб, улуғларнинг қабрларини зиёрат қилишга шариатнинг ҳукми қандай? Бунга рухсат бериладими? Географик ўрни жиҳатдан ушбу қабристон зиёратгоҳларга яқинми? Батафсилроқ тушунча беришларингизни илтимос қиламан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло ҳажингизни мабрур, саъйингизни машкур ва гуноҳларингизни мағфур айласин. Ҳа, Бақиъ қабристонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутаҳҳаралари Савда, Оиша, Ҳафса, Зайнаб бинти Хузайма, Умму Салама, Зайнаб бинти Жаҳш, Жувайрия, Сафийя ва Умму Ҳабиба оналаримиз; жориялари Райҳона ва Морияи Қибтия; фарзандлари Зайнаб, Руқайя, Умму Кулсум, Фотима ва Иброҳим; набиралари Абдуллоҳ, Ҳасан ва Зайнаб розияллоҳу анҳумлар ҳамда жуда кўп саҳоба, тобеин ва табаа тобеинлар дафн қилинган. Ҳаж ёки умра нияти билан Макка ва Мадинага борган киши Масжиди Набавий, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари, Қубо масжиди, Уҳуд шаҳидлари қабристони қатори Бақиъ қабристонини ҳам зиёрат қилиши суннат ҳисобланади. Мазкур зиёратгоҳлар Мадинаи Мунавварада жойлашган бўлиб, хусусан, Бақиъ қабристони Масжиди Набавийдан чиқиб, қибла тарафига қараганингизда, тўғри-чап тарафда жойлашгандир. "Мадинаи мунавварада саҳобалар дафн этилган Бақиъ қабристони, шаҳидлар қабристони ва Уҳуд тоғи тагида ҳазрати Ҳамзанинг қабрлари бор. У ерларни ҳам зиёрат этиш жуда савобли ишдир. Пайғамбар алайҳиссолату вассалом уларни доимо зиёрат қилар эдилар. Зиёрат пайтида: السَّلَامُ عَلَيْكُمْ دَارَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ، إِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لَاحِقُونَ، نَسْأَلُ اللهَ لَنَا وَلَكُمُ الْعَافِيَةَ. «Ассаламу алайкум даро қавмин муъминийн. Инна иншааллоҳу бикум лаҳиқуун. Насъалуллоҳа лана ва лакумул ъаафийаҳ», (Ассалому алайкум, эй мўмин қавмлар диёри! Албатта биз, Аллоҳ ҳоҳласа, сизларга етишувчимиз. Аллоҳдан ўзимизга ва сизларга офият сўраймиз) деган дуо ўқилади". (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Ҳадис ва Ҳаёт") Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat