Ассалому алайкум! Менинг ота онам яқинда хажга бориб келишди. Лекин ҳамма амалларни тўғри қилишганлигига шубҳалиги бор. Муздалифада тунаб қолишга жой топа олишмаганлиги сабабли элликбоши автобусдан туширмаган. Автобусда озгина туриб муздалифага тушмасдан кетишган. Саволим Муздалифада тунаб қолмаса ҳам хаж амали тўлиқ қилинган буладими ёки қўй сўйиш вожибми?
– Ва алайкум ассалом! Муздалифада туриш ҳажнинг вожиб амалларидан ҳисобланади. У жойда бир лаҳза турган бўлса вожиб адо бўлган. Валлоҳу аълам!