Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик

14:22 / 29.03.2015 | Mirzoyid Mirdadayev | 2384

Ассалому алайкум! Савол: Ҳурматли устозлар ўтганларни хотирлаб, Аллоҳ розилиги учун, савобини ўтганларга бағишлаб қилинадиган қурбонликни қилишдан аввал қандай ният қилинади? Жавоб учун минатдорман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! Вафот этган одам тарафидан ва вафот этган одам учун қурбонлик қилишнинг бир неча сурати бор. 1-Маййит, “Менинг тарафимдан, менинг молимдан қурбонлик қилинглар” деб васият қилган бўлса ва унинг васиятига мувофиқ унинг молидан қилинган бўлса, жоиз. Лекин ўша жонлиқнинг гўштини барчаси закот олишга ҳақдорларга садақа қилиш вожиб бўлади. марҳумнинг яқинлари ўша гўштдан ейиши жоиз эмас. 2-Марҳум ортидан қурбонлик қилишни васият қилган бўлса ёки васият қилмаган бўлса ва фарзандлари ўз молларидан нафл қурбонлик қилишган бўлса дуруст бўлади. унинг гўштини бой камбағал ва ўзлари ҳам ейишлари мумкин. 3-Бир киши ўзининг молидан ва ўз тарафидан нафл қурбонлик қилиб, унинг савобини бир ёки бир неча маййитга бағишлаши жоиз. Гўштидан эса, бой ҳам камбағал ҳам еса бўлади. Шуни яхши билиш керакки, қурбонлик ҳох қурбонлик қилувчинг ўзи тарафидан бўлсин ёки ўтганлар тарафидан бўлсин фақат қурбонлик кунларида қилинади. Одамлар орасидаги ундан бошқа кунларда қилинган қурбонлик қурбонлик саналмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat