Ассалому алайкум! Қурбонликни расм қилиб юборибсизлар (ҳаром жойларини кўрсатиб) телеграмга раҳмат. Энди иложи бўлса қанча қисмини тарқатиш ва қайси қисмини олиб қолишни ҳам хабарани берсангизлар. Жуда зўр бўлар эди. Мисол учун ойим калла почани бериб бўлмайди, қолаверса уйда куйдириб ис чиқариш керак дейдилар. Раҳмат Аллоҳ рози бўлсин сизлардан!
Ва алайкум ассалом! Учдан бирини олиб қолиб қолганларини тарқатиш мустаҳаб. Шариатимизда махсус жойини махсус жойга деган жойи йўқ. Валлоҳу аълам!