Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фаҳш ишлар

22:25 / 15.07.2016 | Ibrohim | 3115

Ассалому алайкум! Сизлардан фаҳш ишларнинг  энг кичиги ва каттаси  ва уларнинг зоҳирий ва ботиний кўринишлари  ҳақида жавоб олсам хурсанд бўлардим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 151-оятида марҳамат қилади: «Фаҳш – гуноҳ ишларнинг ошкорасига ҳам, махфийсига ҳам яқинлашманг». Урфда «фаҳш, фаҳш иш» деганда, маълум гуноҳ – зино тушуниладиган бўлиб қолган. Аммо, аслида ҳар бир чегарадан чиқиш – ҳаддан ошиш фаҳш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир гуноҳ фаҳшдир. Мўмин-мусулмон нафақат фаҳш, бузуқ ишларни қилмаслиги, балки уларнинг яқинига ҳам бормаслиги керак. Чунки яқинига борганда, уни қилиш хавфи кучаяди. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat