Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз олиш масаласи

21:39 / 02.08.2014 | Faqir ul Binkat | 2229
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир танишимдан қарз олишни мўлжаллаб турибман. Бу қарз масаласи ҳалол ва шубҳадан ҳоли бўлишига икковимиз ҳам ҳаракат қилмоқчимиз. Қуйидаги усуллардан қайси бири ҳалол бўлади: 1. Мен ундан 100 пул қарз оламан, гувоҳ олдида ёзганимизда 100 пул олдим фалон муддатда 150 пул қилиб қайтарам деб келишилади ва 150 пул қайтарилади. 2. Мен ундан 100 пул қарз оламан, гувоҳ олдида ёзганимизда 150 пул олдим фалон муддатда 150 пул қилиб қайтарам деб келишилади. Устоз агар бу икки йўл хато бўлса қандай йўл тутишни масаҳат берасиз? Аллоҳ ҳаммаларимиздан рози бўлсин, Амин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Иккиси ҳам рибодан бошқа нарса эмас. Бундай қилиш мутлақо мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat