Ассалому алайкум! Ёз кунларида пешин ва аср намозларини кечиктириб ўқиш яхши дейилган. Шунинг тахминий муддатини айтоласизми? Ортиқча кечиктириб қўймай деган мақсадда сўраяпман.
– Ва алайкум ассалом! Пешин намозини ҳар бир нарсанинг сояси ўз мислича бўлгунига қадар, асрни қуёшга узоқ қараб турса ҳам кўзни қамаштирмайдиган ҳолга келгунига қадар ўқинг. Валлоҳу аълам!