Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ийд айёмингиз муборак бўлсин! Бундан 10-12 йил олдин бир китобда “Кундалик вирдлардан бири Муззаммил сурасини бомдод намозидан сўнг ўқиб қўйиш” деб келтирилган эди. Лекин кундалик вирдлар ҳақида қилган маърузангизда бу ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигига иккиланиб қолдим. Саволим: Муззаммил сурасини ҳар куни бомдоддан кейин тиловат қилиш суннатда келганми ёки бу ҳам Набаъ сурасини асрдан сўнг тиловат қилиб қўйиш кабими? Бахтимизга соғ-саломат бўлинг Устоз!