Ассалому алайкум! Яқинда тўйим бўладиган куёвнавкарга борганда хар ҳил бақир чақир қилиб киргандан кўра саловат айтириб кирмоқчиман. Шу ишни қилсам жоиз бўладими? Мени ўртоқларимни кўпчилиги буни тушинмайди. Мен илмли одам ёлласам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Куёвнавкар деган нарса суннатда келмаган. Бу маросими урф иши, уни шариатимизга боғламаслик керак. Маданиятга тўғри келмайдиган ишларни қилиб кирганда кўра зикр айтиб кирган албатта яхши. Валлоҳу аълам!