Ассалому алайкум! Менинг дўстим фотограф бўлиб ишлайди. У асосан тўйхоналарда суратга олади. Одамлар талабига биноан уларни ҳар хил ҳолатда суратга олишга тўғри келади. Баъзида уларни ношаръий ҳолатларини яъни ароқ ичиб турган ҳоллатларини, баъзида номаҳрам аёллар билан суратга олишга тўғри келади. Баъзида столда спиртли ичимликлар турган бўлади. Бундай ҳолатларни расмга олиш ва уларни чиқариб бериш тўғрими? Бундан тушган даромади ҳалолми?