Шайхим. Биз икки ногирон, белдан пастимиз ишламайдиган кишилармиз. Турмуш қурдик. Никоҳдан ўтганимизда маҳр бермагандим, хотиним маҳр бермадингиз деб, нолийди ҳам. Жанжаллашиб, қизишиб: Сенга талоқ, талоқ, талоқ деб, қўйдим. Шу сўзларимдан беш ўн дақиқа ўтмай, шарт қўйдим. Шартимга кўнмасанг, ажрашамиз дедим. У кўнди. Маҳр пулини шу талоқ деган сўзни айтгунча ва хозир ҳам бермадим. Талоқ деган сўзни тўлиқ тушунмасдим. Талоқ берсам яна никоҳлаб қўявераман деб, уйлабман. Ахмоқман. Бир биримизни қаттиқ севамиз, изтиробдамиз. Ота онамиз ҳам қийналишябди. Маҳрни бермаган бўлсам, никоҳ тўлиқ бўлганми? Қандай йўл тутай, илтимос ёрдам беринг.
Маҳр бермаган бўлса ҳам талоқ тушади.