Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Яна исмим ҳақида сизни безовта қилганим учун олдиндан узр сўрайман. Исмимни сиз танлаб берган Муҳаммад акбар деб ўзгартирдим ва бу исмим ўзимга ҳам жуда ёқади. Яқинда битта танишимга исмимни айтганимда у сал ўйланиб қолди ва менга “Муҳаммад исми билан Акбар битта исмда келса тўғри келармикан. Биз Аллоҳ акбар деганимизда Аллоҳнинг буюклигини таъкидлаймиз, агар Муҳаммад акбар деганимизда бу нотўғри бўлиб қолмасмикан” деди. Илтимос ҳурматли Шайх ҳазратлари бу исм ҳақида тушунча берсангиз.
Жоиз.