Интернет тармоғида “Қордан оқ, тундан қора, 5 ҳарфдан иборат (мим) билан бошланади, у Қуръонда бор ейиш ҳаром, ичиш ҳалол, эркак киши 1 кунда 3 марта, аёл киши умрида 1 марта фойдаланади. Бу нима?” деган шундай савол келди. Бунга бир бола жавоби маййит деб (қордан оқ - кафан, тундан қора - қабр, ейиш ҳаром - ўлимтик, ичиш ҳалол - ўлим шарбати, эркак киши 1 кунда 3 марта - жанозага қатнашади, аёл киши умрида 1 марта - ўзини жанозасида қатнашади) деган жавобни берди. Кейин мен жавоби майит эканлигига ҳужжат келтир деб, уни жавобига қарши эркак киши 1 кунда 3 мартадан кўп жанозага қатнашиши мумкинлигини ва аёл кишиям жанозага кўп қатнашиши мумкинлигини айтиб мисол тариқасида уруш бўлса ҳамма эркак зоти урушга кетса ва қолган аёллардан кимдир оламдан ўтса эркаклар қачон урушдан келишини кутмасдан жанозани аёллар ўқишлигини айтдим. Кимдир Қуръонда кеган деб билиб-билмай савол ёзса, уни тарқатиб ёлғончи бўлиб қолманглар деган ниятта ўша болага ёзганидим. Хато қилмадимми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Умуман бу каби нарсалар вақтни, зеҳнни беҳуда сарфлашдан бошқа нарса эмас.