Ассалому алайкум! Толиби илм, илм ўрганвоткан пайт ўтмишида жуда кўп гуноҳлар қилганини билиб қолса, гуноҳлигини ўша пайт билмаган, кейин билиб қолса, ўша гуноҳлар жуда катта бўлса ҳам буларга ҳам жазо оладими? Ёки билмасдан қилинган гуноҳлар ва ҳатолар кечириладими?
– Ва алайкум ассалом! Тавбасига боғлиқ. Аллоҳ адолатли бўлиши билан бирга чексиз фазл соҳиби ҳамдир. Валлоҳу аълам!