Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мени бир яқин инсоним оламдан ўтди Аллоҳ раҳматига олсин. “Оиладан бир киши ўтса, гўштли ва оқ (сут балиқ) таом еса бўлмайди” деб бир гап эшитдим. Ислом назарияси бўйича нима қилиш керак ?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу гап бидъат. Вафот муносабати ила бирор нарса емоқ масаласида ҳеч гап айтилмаган. Оддий пайтда қандай бўлса, шундай давом этилаверади.