Ассалому алайкум! Уйимда бир гилам бор. Унга бошида эътибор бермабман. Кейин эътибор берсам унда одамларни оқ рангли қилиб сурати тасвирланган экан. Яшил гиламда оқ ранг билан одамларни қатор қилиб тасвирланган экан. Бошида ман ўша гиламга жойнамоз солиб ўқидим. Жойнамозни олдида ўша гилам чиқиб туради, яъни одамлари ҳам кўринади. Лекин одамларни кўзи каби нарсалари йўқ. Улар фақат шакл қилиб чизилган. Ўша гиламда жайнамоз солиб ўқисам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Суратлар оёқ остида бўлса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!