Ассалому алайкум! Мени тижоратим йўқ, меҳнат қилиб тўплаган пулим бор. Пулларим нисобга етган, мақсадим автомобил олиш бўлган. Бундан ташқари уйимда таъмирлаш ишлари бўлаяпти. Мана шу тўпланган пулларимдан закот бераманми? Закот берилганда закотим ҳисобидан дейиш шартми ёки ўзим дилимда ният қилиб бериб юборсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Беришингиз шарт. Намозга ният қилгандек ожизлик билан “Аллоҳим бу менинг закотим, Ўзинг қабул айла, қолганига баракот бер” деб ният қилинг. Валлоҳу аълам!