Нафл рўза тутувчи зиёфат узри ила рўзасини очса бўлади. Кейин қазосини тутади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни олдимга кириб: «Ҳузурингизда бирор нарса борми?» дедилар. «Йўқ», дедик.«Ундоқ бўлса, мен рўзадорман», дедилар. Сўнгра бошқа бир куни олдимизга келган эдилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳийс ҳадя қилинди», дедик.«Қани, мега кўрсатчи, рўза ният қилган эдим», дедилар ва ундан едилар».Насаий «Лекин ўрнига бошқа куни рўзза тутаман»ни зиёди қилган. Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.