Бир киши аёли билан жанжаллашиб қолган вақтида эр жаҳл устида "талоқсан, қўйдим" деган бу икки сўз бир маъносида айтилган. Кейин орадан бир ҳафтача вақт ўтиб, қайтадан никоҳ ўқитган. Никоҳдан сўнг эр хотинлик алоқаси бўлмаган ва эр никоҳдан икки кундан сўнг сафарга кетган ва ҳозир ҳам сафарда. Аёли эса, эрининг уйида, никоҳни маҳалладаги бир илмли киши ўқиган. Лекин никоҳ хутбасида жуда кўп тутилиб, тўхталиб, тўхталиб ўқиган. Саволим: Эр "талоқсан, қўйдим" деб айтганда, нияти бир талоқ бўлгани учун бир талоқ тушганми ёки ундан кўпми ва никоҳни ўқиган киши кўп тўхталиб ўқигани учун қайтадан никоҳ ўқитиш керакми ёки бунга ҳожат йўқми ва ўзи умуман бундай ҳолатда никоҳ жоизми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бир талоқ тушган. Қайта никоҳ қилишга ҳожат йўқ.