Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бефойда саволар ҳақида

17:23 / 10.01.2015 | Asadulloh Ibn Avazbek hanafi MUhammadjonov | 2987
Аллоҳ илмларингизни бундан ҳам зиёда қилсин. Мен ҳар доим илм ўрганиш мақсадида савол-жавобларни кузатиб бораман ва ўзимга кўп фойда оламан. Лекин баъзи бир саволларни ўқиб ҳайрон қоламан ва хафа бўламан. Кўп одамлар “менинг наздимда” фойдасиз савол беришади. Бу иши билан сизни ҳам бизни ҳам хафа қилишади. Мен ҳам ўзимни ақилли, илмли деб ҳисобламайман, лекин бундек саволлар нима учун берилади. Менинг ўйлашимча, савол билмаганини ўрганиш ва хатоларни тузатиш учун берилади. Лекин, баъзида шундай саволларни кўраманки, бу на ўзига ва на оммага фойда беради. Бир таклифим бор эди. Бир видео чиқиш қилиб, одамларга шу ҳақда танбеҳ бериб қўйилса яхши бўларди. Бу ҳақда огоҳлантирилмаса одамлар хоҳлаган саволини беради. Дин бу ўйинчоқ ёки кўрсатув эмаску хоҳлаган саволини бергани. Агар илмсизлик қилиб нотўғри гапириб қўйган бўлсам узр сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жуда тўғри айтасиз. Аммо одамларимиз буни ангашмаса, на илож?

Топ рейтинг www.uz Openstat