Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

закот ҳақида бир неча саволлар

00:00 / 22.03.2009 | eski savollar | 3621
Муҳтарам Шайх ҳазратлари мен "Кифоя"нинг закот бобини о'қиб чиқдим, ва яна ба'зи саволлар пайдо бо'лди, агар но о'рин бо'лса ма'зур тутгайсиз.1. Мени ҳожати аслиядан ташқари пулим Рамазонда нисобга етса, ва келаси Рамазонда нисобдан камайиб қолса, ва шаввол ойида яна нисобга етса закотни то'лайманми ёки ҳисоблашни қайтадан бошлаб янаги Шаввол келишини кутаманми?2. Бир киши бой ва о'з машинаси ҳам бор. У фарзандларига ҳам Машина олиб берган, лекин улар о'з номида, шунда закот ҳисоблашда ҳалиги машиналарни ҳам қо'шиб ҳисоблайдими ёки улар ҳожати аслияга кириб кетадими?3. Бир оиланинг уйидаги уй-ро'зг'ор буюмлари, асбоб-анжомлари оила а'золарига етиб анчагина ортиб ҳам қолади. Уларни байрамлар ва маросимларда ишлатиш учун олиб қо'йган бо'лса, закот то'ланадими ёки ё'қми?4. Қиз боланинг сепи учун йиг'илаётган тилло ва кумуш тақинчоқлардан ва кийим-кечаклардан закот бериладими? Ҳазрат Дин ё'лида қилаётган беқиёс хизматларингизни Аллоҳнинг О'зи муносиб тақдирласин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бир йил тўлиши кутилади.2. Савдо нияти бўлмаса, улардан закот бермайдилар.3. Йўқ.4. Тақинчоқлар нисобга етса, берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat