АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!Муҳтарам устоз! Сизга айрим саволларим бор эди. Ижозатингиз билан уларни ҳавола қиламан.1. «Эхтиёти пешин хеч бир холда укилмайди» ("Фатовои Татархония"). Эхтиёти пешин укиш мусулмонлар ибодатида шак-шубха тугдириш учун муътазилийлар томонидан чикарилган бир найрангдир. Жума намозининг фарз булиши оят, хадис, сахобалар, тобеъинлар ва мужтахидларнинг ижмоъси билан собит булган ва киёматгача амалдадир ("Фатавои Жунг"). Устоз мазкур фатволар хозирги кунда хам амал килинадими? Ёки булмасам бошка китобларда эхтиёти пешин укиш ёки укимаслик тугрисида бундан бошка фатволар хам берилганми? Бизда хозирда айримлар жума намози укишга шартлари мукаммал булган масжидда хам эхтиёти пешин укишади. Мен сураганим шахар жомеъсида укиб туриб хам эхтиёти пешин укиш жоизми ёки жоиз эмаслигида. Жуманинг шартлари мукаммал булиши учун рухсат берган волий ёки хокимнинг узи хам намозхон, шариат чегарасида турадиган булиши керакми? Айримлар шунака дейишмокда. Шунинг учун хозирги масжидларда укилаётган жумаларнинг шартлари мукаммал эмас, дейишмокда. Мазкур масала ихтилофли булганлиги учун куп тушунмовчиликларга сабаб хам булмокда. «Кимни устози укисин деган булса укисин, укимасин деган булса укимасин» деган сизнинг фатвойингизни курдим. - Устоз агар иложи булса уша устози «укисин» деганларнинг далилларини билмокчи эдим. Кайси хадис ёки булмасам кайси фикхий манба асосида бундай фатво чикаришган. Укийдиганларни узларидан сурасам, «бизга укигин дейишган»дан бошкасига утишолмайди. Узим хали хеч кимдан коникарли жавоб ололмадим. Илтимос мана шу масалада батафсилрок тухталиб, жавоб берсангиз. 2. «Имом Муҳаммад (р.а.) сиррий намозларда муқтадий ҳам сураи фотиҳани қироат қилишини истеҳсон санаган эканлар. Бу масъала Имом Аъзам (р.а.)дан ҳам бир марта ривоят қилинган экан. Ушбу қавлни машойихларимиз мухтор қавл деб олишган. Ҳатто аҳли илм ва закий намозхонларнинг имом қироати орасидаги сукутлар асносида сураи фотиҳани бўлиб-бўлиб ўқиб олишлари яхшироқ эканлиги ҳам фиқҳий асарларимизда кўрсатилган. Ушбу масъала “Эъло ус-сунан”да ҳам ифодаланган. Лекин муқтадийнинг ўқиши имомнинг ўқишига аралашиб кетмаслиги, унга асло халақит қилмаслиги, муқтадий қироати ҳам тажвид қоидалари асосида бўлиши, қироат маъноси бузиладиган даражада бўлмаслиги шарт қилинади. Демак, бу имом орқасида қироат қилиш мазҳабимизда хос одамларга тавсия этилади холос. Бошқалар мазҳабимизнинг зоҳир масъаласига биноан, фиқҳий матн китоблари кўрсатмасига амал қилган ҳолда барча намозларда имом орқасида жим туриши талаб этилади. Акс ҳолда макруҳи таҳримий ишни қилиб қўйиш мумкин.» (фиқҳ.уз веб сахифасидан олинган). А) Устоз мазкур фатвога амал килиб, ахли илм ва намоз рукнларидан яхши хабардор булган, илмда бир макомга етишган мусулмон имом оркасида туриб, сиррий намозларда «Фотиха»ни кироат килса буладими? Б) «Ҳатто аҳли илм ва закий намозхонларнинг имом қироати орасидаги сукутлар асносида сураи фотиҳани бўлиб-бўлиб ўқиб олишлари яхшироқ эканлиги…» деган жойини шархлаб берсангиз. Хозирда купчилик имомлар оятлар орасида вакф килишмайди. Айникса «Фотиха» сурасида оятларни бир-бирига кушиб кироат килиш урф булган. Шунака шароитда муктадий кай тарзда «Фотиха» укийди? 3. Айрим фатволарда имом «Самиъаллоху лиман хамидах»ни жахрий айтиб, «Роббана ва лакал хамд»ни ичида айтади, дейилган. Мазкур фатвога амал килса буладими? 4. - Ибн Масъуд (р.а)дан ривоят килинади: Набий (с.а.в) айтдилар: “Бирортангиз рукуъга борганда, рукуъда уч марта “Субҳаана Роббийал ъазийм” деса рукуъси тўлиқ бўлади, бу энг камидир. Ва саждага борганда саждада уч марта “Субҳаана Роббийал аълаа” деса, саждаси тўлиқ бўлади, бу энг камидир.” Ибнул-Муборакдан бундай деб айтгани ривоят қилинади; «Имом беш марта тасбиҳ айтмоғини мен мустаҳаб кўраман. Токи орқасида унга эргашганлар уч марта тасбиҳ айтишга улгурсинлар». “Сунани Термизий” 193-боб.- Иқтидо қилган одам «Аттаҳийёт»дан кейинги салавот ёки дуони ўқиб бўлмасдан туриб имом салом бериб юборса, у ҳам салом бериб намоздан чиқаверади. Рукуъ ва саждадаги тасбеҳларни уч марта айтмай туриб имом бошини кўтарса, муқтадий ҳам унга тобе бўлиб бошини кўтараверади. «Оламгирия», «Қозихон» (“Минг бир фатво” Абдулазиз Мансур)Устоз юқоридаги ҳадисда рукуъ ва сажда тасбеҳлари 3 марта айтиш билан батамом бўлиши айтилган. Лекин айрим ҳоллар бўладики, имомни орқасидагилар 3 марта айтишга улгурмайди. А) Шунақа вақтда «Оламгирия», «Қозихон» фатво китобларидаги фатвога амал қилиб, 3 мартага улгурмаса ҳам имомга эргашиб, бошини кўтараверадими? Бунда муқтадийнинг тасбеҳи батамом бўлмай қолади. Намози ноқисликка учраб қолмайдими? Б) Ёки бўлмасам имомдан сал орқада қолиб кетса зарари йўқми? Имомга кеч қолиб эргашишнинг ҳам муддати борми? 5. “Жомеъ ул мутун” китобида витр намози учун ният қилиш тўғрисида мазмунан қуйидагилар айтилган: “Витр намозига ният қилаётганда витри-вожиб деб ният қилинмайди. Чунки бунинг вожиблигида ихтилоф бор” (яъни фарз, суннат бўлиши ҳам мумкин деган фикрлар кўп, Шофеъийнинг наздларида витр намози суннат). - Намозхон қалбида қайси намозни ўқиётганлигини билиши лозим. Мазкур масалада ҳал қилувчи ҳукм чиқарилганми яъни вожиблиги ҳақида? Абу Ханифа (р.а) ҳам 3 хил фикр айтган эканлар: фарз, вожиб, суннат. У зотнинг фатволари қай бирига берилган? ЭЪТИБОР ВА ЖАВОБЛАРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. ”Ҳошияту Раддул Муҳтор” китобининг иккинчи жузи, 157 бетида қуйидагилар ёзилган:ونقل المقدسي عن المحيط: كل موضع وقع الشك في كونه مصرا ينبغي لهم أن يصلوا بعد الجمعة أربعا بنية الظهر احتياطا، حتى لو أنه لو لم تقع الجمعة موقعها يخرجون عن عهدة فرض الوقت بأداء الظهر، ومثله في الكافي.وف القنية: لما ابتلى أهل مرو بإقامة الجمعتين فيها مع اختلاف العلماء في جوازهما أمر أئمتهم بالاربع بعدها حتما احتياطا اه.ونقله كثير من شراح الهداية وغيرها وتداولوه.وفي الظهيرية: وأكثر مشايخ بخارى عليه ليخرج عن العهدة بيقين.“Ва Мақдисий “Муҳийт”дан нақл қилади: “Миср – шаҳар эканида шак воқеъ бўлган ҳар бир ерда уларга жумъадан кейин эҳтиёти Пешин нияти ила тўрт ракъат намоз ўқиш лозим бўлади. Ҳаттоки, агар жумъа ўз ўрнига тушмай қолса, Пешинни адо қилиш ила вақтли фарзнинг уддасидан чиқишлари учун. Шунга ўхша “Кофий”да ҳам келган.Ва “Қуня”да келади: “Марв аҳли уламолар жоизлигида ихтилоф қилишларига қарамай унда иккита жумъа ўқишга мубтало бўлганларида имомлари ундан сўнг албатта эҳтиёт учун тўрт ракъат намоз ўқишга амр қилдилар. Буни “Ҳидоя”нинг ва бошқаларнинг кўплаб шарҳчилари нақл қилганлар.“Зоҳирия”да: “Бухоро машойихларининг аксари уҳдадан яқийн ила чиқиш учун шу гапни олганлар”, дейилган.2. Бу саволни ушбу гапларни қаердан олган бўлсангиз, ўша ердан сўраганингиз афзал.3. Муқтадий доимо имомдан кейин бўлади.Бир салом билан уч ракъатли Витр ўқиш вожибдир. «Витр» сўзи бизнинг тилимизда тоқ маъносини билдиради. Ўрганаётган жумламизда «бир салом билан» деган иборанинг келишига Шофеъий мазҳабида уч ракъатли Витрни икки салом билан ўқилади деган гап сабаб бўлган. Уларда олдин икки ракъат ўқиб салом берилади. Кейин алоҳида бир ракъат ва унда қунут дуоси ўқилиб яна салом берилади.Бизнинг мазҳабимизда уч ракъатда бир салом бериш тури қабул қилинган. Шунингдек, бизда Витр намози вожибдир.Ҳанафий уламолар Витр намозини вожиб, деганларида ўз хаёлларидан чиқариб айтмаганлар. Улар бу гапни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига суяниб айтганлар.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй, аҳли Қуръон, Витр намози ўқинг. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўрур», дедилар». «Сунан» эгалари ривоят қилган.Хорижа ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга чиқдилар ва:«Албатта, Аллоҳ таоло сизларга бир намозни зиёда қилди. У сизлар учун қизғиш туялардан ҳам яхшидир. У ҳам бўлса, Витрдир. У зот сизларга уни Хуфтондан то тонг отгунча қилди», дедилар».Абу Довуд, Термизий ва ал-Ҳоким ривоят қилди.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кечасидаги охирги намозингизни Витр қилинглар», дедилар».Тўртовлари ривят қилган.Саккизта саҳобийдан, шу жумладан, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизларга бир намозни зиёда қилди. У-Витрдир», деганлар. Яъни, беш вақт фарз намозлар устига бир намозни зиёда қилди, деганлари.Имом Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа, Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Ҳиббон ва Имом ал-Ҳокимлар Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Витр ҳар бир мусулмонга ҳаққу вожибдир», деганлар.Кўриниб турибдики, Витр намози суннат намози савиясидан юқори. Агар шундоқ бўлмаса ушбу ҳадислар айтилмас эди. Шу билан бирга, бу ҳадисларнинг далиллик кучи фарз намозларига далил бўлган оят ва ҳадислар далиллик кучи даражасида эмас. Шунинг учун, Ҳанафий уламолар Витр намозини вожиб, деб фарз намозидан кейинги, суннат намозидан олдинги ўрнига қўйганлар. Энг кучли далилларидан бири бу намозни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч тарк қилмаганларидир. Бу эса, бу намоз оддий суннат намози эмаслигини яққол кўрсатади.