Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Диндан чиққан бўлиб қолмайдими?

00:00 / 22.03.2009 | eski savollar | 2807
Аллохга бехисоб хамду сано, Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо саллоллоху алайхи васалламга дур-дур саловотлар бўлсин.Ассалому-алайкум мухтарам Шайх домла, Аллох умрингизни зиёда қилсин, биз ўқувчиларнинг, ғойибона шогирдларингизнинг бахтига яна кўп йил Сизнинг илмингиздан бахраманд бўлишлик насиб этсин.Хурматли домла бир савол йулламоқчи эдим батафсил тушунтиришга харакат қиламан.Бир киши 3 йил олдин Россияда Новосибирск шахрида ишлаб келган.Ўша даврда иш жараёнида жарохат олиб касалхонага тушиб қолибди. Даволаниш учун маблағи йуқ экан, шериклари хам ёрдам беришмабди. Шунда уларнинг "Қизил хоч" (Красный крест) га ўхшаган қандайдир хайрия жамияти (номини тўлиқ билмас экан) бу кишини даволаниши учун пул берибди, лекин христианликни қабул қиласан деб шарт қуйибди. Агар христианликни қабул қилсанг пул хам берамиз дейишибди. Ўзининг айтишича даволанишга мухтожлиги ва пули йуқлиги учун уларнинг шартига юзаки рози бўлибди. Уларнинг вакиллари касалхонага келиб буйнига крестли занжирча тақиб, чуқинтириб кетишибди. Таъкидлашича ичида доим "Э Аллох, мен гунохкор бандани ўзинг кечиргин" деб турганмиш.Даволаниб бўлиб уларнинг яна 500 АҚШ долларини олибди-ю, юртимизга келиб юборибди. Ўша холатда шунга мажбур эдим, Худо ўзи кўриб, билиб турибди, мен уларнинг гапига иймон келтирмаганман деди. Хозир намоз уқийди.Биз бирор нима дейишга хам хайрон бўлиб қолдик.Савол:Мухтарам домла, бу холатда диндан чиққан бўлиб қолмайдими?Қимматли вақтингизни олганим ва кўп ёзганим учун узр сўрайман. Агар саволим беъмани бўлса маъзур тутасиз.Сизга юксак хурмат билан Мухаммад Оқил.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўтган ишларга тавба қилиб, ибодатни кўпроқ қилсин. Бошқалар бу каби ишлардан ҳазир бўлсинлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat