Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шумланишми ёки касаллик

22:23 / 05.09.2014 | abdurohim | 2764
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Шумланиш мусулмон кишига мумкинмаслигини билдим. Мени неча йилдан бери қийнаб келаётган бир ҳолат бор. Менда йўқ нарсадан хавотирланиш бўлади. Яқин кишим оламдан ўтиши ёки автоҳалокат, шунга ўхшаш нарсалар бўлиши мумкин деб, худди бўлиши аниқдек ишониб қоламан. Илмим етмагани шуки, бу ҳолат ҳам шумланишга кирадими ёки шумланиш фақат ибодатга тааллуқли ишлардагина бўладими? Бу ҳолат мени ҳам диний ҳам дунёвий ишларимга халақит беради, яъни жуда тушкунлик ҳолатига кириб қоламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шумланиш барча нарсада бўлади. Бундан қутилиш учун ҳамма нарса фақат Аллоҳ таолонинг хоҳиши билан бўлишига иймонни мустаҳкам қилиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat