Ассалому алайкум! Дўкон ёки дорихонага кирсак айрим ҳолатларда сотувчи ёлғиз аёл киши (гоҳида ёш аёл гоҳида каттааёл) бўлади шу пайт учинчимиз шайтон бўлмаслиги учун ичимда ёки истиғфор ёки аузу биллаҳни айтиб тураман шу тўғрими ёки бошқа дўконга чиқиб кетганим афзалми? 2. Аллоҳ қодир қилганча ҳар кеча ҳуфтондан кейин Мулк, Сажда ва Духон сураларини ўқиб ётаман. Лекин базида уйга жуда кеч қайтаман шунда йўлда бу сураларни ўқиб оламан уйга бориб ҳуфтонни ўқибоқ ухлайман бу тўғрими ёки бу уч сурани ҳуфтондан кейин ўқиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар ҳамма учун очиқ бўлса, савдолашишни зарари йўқ.
2). Шом вақти кирганидан сўнг ўқисангиз ҳам фазилатини топаверасиз. Валлоҳу аълам!