Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сочни тепадан йиғиш

22:17 / 06.09.2014 | SAFIYA | 4031
Ассаламу алайкум ҳурматли шайх Ҳазратлари. Бир масалада иккиланиб қолдик. Шунинг учун сиздан сўрашга қарор қилдик. Пастда келтириладиган фатвога мувофиқ, сочни юқоридан йиғиб юрадиган аёллар лаънатланган экан. Лекин илмли аёллардан сўраганимизда “Бу тоифа жоҳил аёллар ҳақида айтилган” дедилар. Илтимос, шу фатвога ойдинлик киритиб берсангиз ва бу мумкинми, шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Олдиндан ташаккур. Мана фатвонинг рус тилидагиси: Вопрос: "Каков хукм в отношении женщины, собирающей волосы на макушке головы?". Ответ: "Эсли волосы собраны на макушке головы, то тогда, согласно мнению ученых, такая прическа запрещена, так как Пророк (да благославит эго Аллах и привецтвует) предупредил нас об этом в своих словах: “Я до сих пор не видел два вида адских мучеников. Это — люди, которые держат в руках плети, похожие на коровьи хвосты, и бьют ими других, а также одетые, но в то же время обнаженные женщины, которые склоняюця в сторону и призывают к этому других, а их головы похожи на покачивающиеся верблюжьи горбы. Они не попадут в Рай и даже не почувствуют эго благоухания, несмотря на то, что оно будет ощущаться на таком-то расстоянии».(Муслим, 3971). Он упомянул женщин, которые будут одеты, но в то же время раздеты, их головы будут подобны горбам верблюдов бухт (определенный вид верблюда), склоненные в одну сторону. Таким образом, запрещено собирать все волосы на макушке головы. Однако, эсли волосы ниспадают на шею, например, то нет в этом ничего плохого, эсли только, конечно, женщина не идет так на рынок. В таком случае это будет выставление на пока эе украшений, так как объем эе волос и прическа будут легко различимы, даже будучи покрытыми верхней накидкой. Следовательно, это будет являться видом выставления эе красоты на показ и источником и источником искушения. Поэтому, это будет не разрешено". Шейх Ибн Усеймин Из книги “Фатауа аль маръати”, составитель – шейх Мухаммад бин Абдуль-Азиз аль-Муснад.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим: Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар. Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар, йўлдан оздирувчилар, йўлдан озувчилар. Бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди. Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар. Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур», дедилар». Муслим ривоят қилган. Мазкур манбаларни ўқиш шунга ўхшаш тушунмовчиликларга олиб боради. Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дўзах аҳлининг икки тоифасини ва уларнинг нима учун шундай бахтсизликка дучор бўлганларини баён қилмоқдалар. «Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим» Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапларидан ушбу ривоятда васф қилинадиган кишилар ўша вақтда воқеликда бўлмаганлари, балки келажакда чиқишлари тушунилади. Ўша тоифадан биринчиси: «Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар». Булар заифларга, ўз қўл остидагиларга зулм ўтказадиган золимлардир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гаплари юзага чиқди. Одамларга зулм ўтказадиганлар кўпайди. Одамларни анвойи азобларга соладиганлар урчиди. Бинобарин, шу зулм сабабидан дўзахга ўтин бўладиган золимлар ҳам кўпайди. Ўша дўзах аҳлларининг иккинчи тоифаси; «Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар» Яъни, ўзлари кийим кийиб юрадилар-у, аслида яланғочдан фарқи йўқ. Кийими калталигидан кўкраклари, билаклари, баъзида оёқлари йўғон сонларигача очилиб туради. Шунингдек, кийими юпқалигидан кийим деб аталган нарсанинг остидаги жамики нарса бошқаларга кўриниб туради. Улар бу қилмишлари ила, «йўлдан оздирувчилар»дир Ана шундай ишлари билан бошқа аёлларни ҳам йўлдан оздирадилар. Айниқса, ёш қизларни ўзларига эргаштириб, йўлдан оздирадилар. Шунингдек, кўча-кўйда, жамоатчилик жойларида мазкур шармандали ҳолатда юриб, эркакларни ҳам йўлдан оздирадилар. Шилқимликка, зинога чорлайдилар. Улар яна ўзлари ҳам «йўлдан озувчилар»дир Йўлдан озмаган бўлсалар, кийимли яланғоч бўлиб кўча-кўйда тентираб юрармидилар?! Уларнинг «бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди». Чунки «мода» деб бошларига турли-туман нарсаларни ўрнатиб олган бўладилар. Шунингдек, фақат боши эмас, ўша бошидаги миялари ҳам қийшайиб қолган бўлса ажаб эмас. Бўлмаса, кийимли яланғоч бўлиб, ўзи ҳам йўлдан озиб, ўзгаларни ҳам йўлдан оздириб юришармиди?! Уларнинг бу қилмишлари жазосиз қолмайди. Бу дунёда турли-туман машаққатларга, бало-офатларга учрашларини тажриба кўрсатиб турибди. Аммо у дунёдагиси очиқ-ойдин: «Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар». Ҳа, ундай шарманда аёллар жаннатга кириш у ёқда турсин, унга яқин ҳам кела олмайдилар. Ҳидини ҳам топа олмасликлари шунга далолат қилади. Ваҳоланки, «Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур» Баъзи ривоятларда «Қирқ йиллик масофадан», дейилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу айтганлари ҳам юзага чиқди. Аёллар ичида худди шу ҳадиси шарифдаги тасвирга мос келадиганлари кўпайди. Ўзини билиб муҳташам, иболи кийинган аёллар қолоқликда, маданиятсизликда айбландилар. Уларнинг рўмоллари бошларидан тортиб олинди. Ўзлари одобли кийинганлари учун турли-туман қийинчиликларга дучор бўлдилар. Ушбу ҳадиси шарифни яхшилаб тушуниб, унга амални кучайтириш керак. Орамизда кишиларга зулм ўтказадиганлар, шу сабабли дўзах аҳли бўладиганлар йўқ бўлиши учун курашмоғимиз керак. Аёл-қизларимиз ичида кийимли яланғочлар ва бошқаларнинг урфига эргашадиганлар умуман бўлмаслиги учун ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat