Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиббиёт ва оила

19:29 / 27.12.2019 | Муборакпошша | 2228

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, тиббиёт олийгоҳида таҳсил оламан, иложи борича соҳамнинг етук мутахассиси бўлиб етишиш учун тиришиб ўқийман, чет тиллари ҳам ўрганаман, Қуръон ўқийман, намозларимни қазо қилмасликка ҳаракат қиламан. 19ёшдаман. Ҳали турмушга чиқмаганман, лекин ота-онам яқин йилларда турмушга беришмоқчи. Мени шу турмуш қургандан кейинги ҳаёт ўйлантиради. Фарзандларимни ҳақиқий исломий руҳда тарбияламоқчиман ин шаа Аллоҳ, Қуръон ёдлаттирмоқчиман, унинг учун мен асосий вақтимни улар билан ўтказишим керак. Лекин танлаган касбимчи... тиббиёт соҳасида ўқиш жуда ҳам қийин ва кўп йиллар, ўз устида кўп ишлаш талаб қилади. Агар бу даражада қийинлигини тасаввур қилганимда балки аввал бошқа соҳа танлаган бўлармидим... Чала савод шифокор бўлиб қолишдан жуда қўрқаман. Бир тарафдан оилам ва фарзандлар тарбияси, яна бир тарафда касбим... Муслима аёл сифатида қандай йўл тутганим маъқул?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Касбингизни етук мутахассиси бўлишга ҳаркат қилинг. Аллоҳ таоло фарзандларингиз камолига сабаб бўладиган инсонни рўбарў қилиб қўяди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat