Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат, 2-гуруҳ ногирониман, ҳозирда нафақадаман. Шу сабабли хонадонимизда озгина етишмовчиликлар бор. Аёлим “уни онам олиб берган, буни отам олиб берган” деб миннат қилиб туради. Шунда ҳам қўлимдан келганча ҳаракат қиламан, лекин бошқаларга ўхшаб жисмоний ҳаракатим яхши эмас, шу сабабли Ҳазрат, аёлимга молиявий нафақасинини 100% бера олмайман. Ҳазрат бу вазиятда гуноҳкор бўлмайманми, бўйнимдан соқит бўладими? Олдиндан раҳмат.
Албатта, бундай ҳолатда тоқатдан ташқариси талаб қилинмайди.