Ассалому алайкум, Ҳурматли шайх ҳазратлари. Келажакдаги сизни яқин олиб, айтадиган гапларим учун узр. Аммо мен учун бу жуда муҳим. Деярли туғилганимдан буён дардни ичида юраман. Оғзим жуда кичкиналигимдан бери ўйилгани-ўйилган (стоматит). Ўзим ҳам ўпкам шамоллаган (бронҳит, пневмония). Даволандим ҳам. Аммо яна қайталанмоқда. Бутун танам ҳам зирқираб оғрийди. Ҳаммани кўзига ёмон кўриняпман. Ўзим ҳали жуда ёш бўлишимга қарамай, юрагим жуда безовта бўлади. Ҳеч эркин нафас ола олмаяпман. Аммо фарз амалларни қўлдан келганча адо этишга ҳаракат қиляпман. Аммо бу дардлар йўқолай демайди. Нега ёш бошим билан бунчалик дардларни кўришим керак деб ўйлаб қоламан. Шунга булар яхшиликнинг аломати бўлса яхши. Аммо бошқа бўлса, чорасини кўриш керак. Шунга айтсангиз агар булар яхшиликнинг аломати бўлса, кўнглим хотиржам бўлсин. Агар бошқачароқ бўлса, унинг чорасини кўрай.