Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фаросатсизлик

15:18 / 08.09.2014 | Shogird-2014 | 2902
Сизни ва бошқаларни ҳурмат қилмайдиган инсонлар жаҳлимни чиқаради. Сабаби, бу сайтда "ИЗЛАШ" хизмати бор. Бу хизматдан фойдаланишликка уларни фаҳм-фаросати етмаяптими, билмадим. Улар шу сайтга аъзо бўлишаётганда қонун қоидалар билан танишиб чиқишган (агар диққат билан ўқиган бўлишса). Шахсан мен шу "ИЗЛАШ" хизматидан анча саволларимга жавобни топаман. Барака топишсин бу сайт ходимлари, анча қулайлик қилинган. Аллоҳ таоло ажрларини берсин. Шу нарсаларга эътибор берилса, Ҳазратни, сайт ходимларин ва ўзимизни вақтимиз тежардик. Бу менинг ожизона фикрим. Аллоҳ ҳаммамизга раҳм қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Шу фикр жуда ҳам тўғри. Аммо баъзилар сиз айтган афсусланарли ҳолатдалар. Улар ўзининг вақтини ҳам, сайт ходимларининг вақтини ҳам, менинг вақтимни ҳам зое қиладилар. Бўлган бўлмаган нарсаларни сўрайдилар. Кўп марта такрорланган, арзимас нарсаларни сўрайдилар. Ўзларига ҳам, динларига ҳам, бошқаларга ҳам фойдаси йўқ нарсаларни сўрайдилар. Аллоҳ таоло ўшларга фаҳм ва фаросат ато қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat