Ассалому алайкум! Нима учун тиловат "Вассафот" сурасининг охирги уч ояти билан тугатилади?
Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=25681.0
Булар “Соффаат” сурасининг охиридаги уч оятдир. Маъноси қуйидагича:
“Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир. Ва юборилган Расулларга салом бўлсин! Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!”
Фазли қуйидагича:
“Имом Ибн Абу Ҳотим аш-Шаълабийдан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида, туришдан олдин: «Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун. Ва саламун ъалал мурсалийн вал-ҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн»ни ўқисин», деганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.