Мен аёлим билан мусофирликда яшаймиз. Аёлимнинг оиласи бадавлат бўлганлиги сабабдан, қаршилигимга қарамасдан бизга баҳоли қудрат моддий ёрдам кўрсатишар эди. Агар мен рад қилган тақдиримда ҳам, аёлимга берар эдилар. Шу туфайли оиламда можаролар кўпайгани сабабли аёлимга: "Агар, сен кийим-кечагингдан ташқари бошқа нарсага ота-онангдан бир сўм (пул) олиб рўзғоримга қўшадиган бўлсанг уч талоқсан дедим". Шундан бери бу ҳолат қайтарилмади. Лекин, Аллоҳ суймаган ишни қилганимга ҳалигача тавба қиламан ва мени қийнаётган ҳолатни сиздан сўрамоқчиман. Фарзандимга улар, яъни аёлим тараф, ўзлари нарса олса ва уни аёлимдан юборишса, қўйган шартимга мувофиқ талоқ тушган бўладими? Улар пул юборган тақдирда менга юборишлари шартми? Юборилган пулни мен бошқаришим(тақсимлашим) талоқ тушишидан асрайдими, яъни у пулни аёлим рўзғорга қўшган ҳисобланмайдими?