Биз жўраларимиз билан 3 ҳафтада бир 100 $ дан касса ўйнар эдик. Шу мавзудаги саволга “дуруст эмас” деб жавоб берган экансиз “рибо бўлиб қолади” дейилибди. Бизларнинг саволимиз шуки, бизларга қандай маслаҳат берасиз? Кассани $ ни ўрнига бошқа бир нарсага алмаштирсак бўладими? Яъни гўшт ёки тилла ё бошқа нарсаларни нарҳига ҳисоблаб касса бошласак бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу қарз ўрнида кўрилгандаги ҳолат. Ўшанда бировнинг ҳақи бошқага ўтиб кетмаслиги керак бўлади. Сизлар қилган таклиф бировнинг ҳақи бошқага ўтиб кетмаслигини таъминласа бўлади.