Бир дўстимиз сиздан шу саволни сўраб беришимизни илтимос қилганди. Баъзи одамлар телефонларига Қуръонни ҳаммасини “скачат” қилиб олишган. Шу программада худди Қуръонни варақлаб ўқигандек варақлаб ўқилади. Телефонни ушлаб, ўша программадаги Қуръонни ўқишлик учун таҳорат шарт қилинадими? Ўша телефон билан ҳожатхонага кириб кетишнинг ҳукми қандай?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Мусулмон одам доим таҳоратли бўлиши афзал. Айниқса, Қуръони Каримни тиловат қилганда. Телефонда бўлганда фатво бўйича баъзилар таҳорат шарт эмас, дейдилар. Аммо афзалини тутган яхши.