Ассалому алайкум! Яқинда отамиз бу дунёдан ўтканларига 1 йил бўлади. Онамиз дастурхон ёзиб, яқинларни чақириб эхсон қиламиз деяптилар. Шунга кетадиган харажатларни қийналган, мухтож оилага отамизни номларидан эхсон қилсак уларга савоби борадими?
– Ва алайкум ассалом! Албатта боради. Шу афзал ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!