Менда синфдош дугонамнинг 1 та тилло ва 1 та кумуш узуклари қолиб кетган. У бой хонадон фарзанди бўлиб, отаси прокурор, онаси тиллофуруш эди. Орадан 10 йил ўтди, дугонам менда қолган омонатлари ҳақида билмайди ҳам. Лекин мен бу тақинчоқларни шунча пайтдан бери таққаним йўқ. Ўшанда болалик қилиб қайтариб бермаган эканман. Ҳозир у қаерда яшашини билмайман. Шу боис бошқа бечораҳол одамга берайми ёки дугонамни топиб ўзига қайтарайми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўзини топишдан умид узилгандан кейин камбағалга берасиз.