Дунёвий масала юзасидан савол бераётганим учун узр сўрайман. Зеро мен ҳали ҳаётнинг паст баландига унчалик ҳам ақли етадиган ёшда эмасман ва сиз муҳтарам зотнинг маслаҳатига ўта эҳтиёжим бор. Тошкентда мусофирман. Уйланмаганман. Ёшим 28 да. Гап шундаки ижарага уй олиб, мустақил, бир ўзим яшайман. Касбим журналист бўлгани ва доимий ақлий меҳнатда ишлаганим учун шуни зарур деб ҳисоблаганман. Бунинг устига кўпчилик билан ола-таъсирда яшагим келмайди. Уй ҳақи 200 доллар. Беришга қурбим етиб турибди. Аммо охирги кунларда, бу ишим билан хато қилмаяпманми, пулни тежаб, тўғри келган арзонроқ жойда яшаганим маъқулми, деган саволлар қийнаб ташлади. Иқтисодий ночор аҳволда эмасман шукур, ҳар ой оз-оздан бўлсада уйга пул жўнатиб туришга ҳам қурбим етиб турибди. Ота-онам ихтиёрни ўзимга беришган. Нима йўл тутай Ҳазрат? Нима қилсам тўғри бўлади? Аллоҳга таваккал этиб шундай яшайверайми? Мен учун моддият иккинчи масала, аммо хато қилиб қўймай дейман.