Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маманазар ва унга ўхшаганларни тартибга соладиганлар борми?

17:19 / 13.02.2015 | Муштарий Юсупова | 3743
Мен келин бўлиб тушган хонадон бидъатларга, ирим-сиримга жуда берилган. Қайнаопам Тошкентдаги Новомосковский тарафда Маманазар деган одамга дам солдиргани борган. Қайнаопамнинг айтишича, у киши ҳам дам солиб, кўзига кўринганини айтаркан ва охирида массаж қиларкан. Навбатда турган ёшлар, аёлу эркаклардан тортиб кексаларгача бор экан. Ўша Маманазарга навбат етиб келгунча, қайнаопамни унинг ёрдамчиси рус миллатидаги бир киши чақириб, ичида ниманидир пичирлаб дам солган. Пичирлаётган пайтда қўли билан қайнаопамни боши, елкаси, кўкраги, сонига қўлини текказиб, силаб дам солибди. Ундан кейин Маманазар дам солиб, массаж қилибди. Мен қайнаопамга улар номаҳрам, қилаётган ишларининг оқибати ёмонлигини тушунтирсамда, тушунишни хоҳламади. Мен унга гапириш бефойдалигини билсам-да, ичимдаги борини айтдим. Маманазар ва унга ўхшаганларни тартибга соладиганлар борми? Маҳалла фаоллари наҳотки билишмаса? Бошқаларга ибрат деб ёздим, узр устоз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизга раҳмат! Бошқаларга ҳам айтиш керак. Бу катта гуноҳдир!

Топ рейтинг www.uz Openstat