Сизга олдинроқ бир савол йўллаган эдим. Ўша пайтда вазиятни яхши ҳис қилмаганим учун шошиб, “Яқин Шарқдаги вазиятларга нега олимлар қаршилик қилмаяпти?” деб савол йўллаган эканман. Энди тушуниб етдим. Ноўрин берган саволим учун узр сўрамоқчиман. Бу ерда компьютер қаршисида ўтириб савол бериш осон иш экан. Аммо ҳар бир бетайин савол сизнинг соғлигингизга, руҳиятингизга таъсир қилишини ўйлаб қолиб, шу қарорга келдим. Энди савол беришдан кўра, илм ўқишни афзаллигини билдим. Биз у ерларда нима бўлаётганини билмаймиз, интернетдан олган хабаримиз билан хулоса чиқараётган эканмиз. Аллоҳ соғлигингизни бардавом қилсин. Ўзи тўғри йўлдан адаштирмасин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ташаккур! Аллоҳ таоло бошқаларни ҳам сиздан ўрнак олишларини насиб қилсин!