Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз олиб қайтармаяпти

18:16 / 14.11.2022 | MUHAMMAD | 535

Ассалому алайкум! Мен 1 йил бўлди савдогарлик билан шуғуллана бошладим. Шу вақт давомида жуда кўп алданиб қолаябман, эртага ташаб кетаман деб оладию йўқ бўлиб кетади ёки ва хаказо бахоналар. Мен қарзни оғир эканлигини тушунаман, қарздорларни хисоб-китобини охират кунига олиб қўйсамми ёки шунчаки эхсон қилиб юборайми ёки шунчаки Аллоҳ учун кечиб юборайми менга маслахатингиз қайси йўлни танласам Аллоҳга суюкли амални қилган буламан ва ўзимга фойдали бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарздорларни топиб уларнинг ҳолатини ўрганинг. Қайтаришга қодир бўлишса охиригача талаб қилинг. Агар ночор аҳволда бўлишса кечиб юборганингиз афзал. 

عن حذيفة رَضِي اللهُ عَنْهُ، قال: قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : «إِنَّ رَجُلاً كَانَ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ، أَتَاهُ الْمَلَكُ لِيَقْبِضَ رُوحَهُ، فَقِيلَ لَهُ: هَلْ عَمِلْتَ مِنْ خَيْرٍ؟ قَالَ: مَا أَعْلَمُ ، قِيلَ: لَهُ انْظُرْ، قَالَ: مَا أَعْلَمُ شَيْئًا غَيْرَ أَنِّى كُنْتُ أُبَايِعُ النَّاسَ فِى الدُّنْيَا وَأُجَازِيهِمْ، فَأُنْظِرُ الْمُوسِرَ، وَأَتَجَاوَزُ عَنِ الْمُعْسِرِ، فَأَدْخَلَهُ اللَّهُ الْجَنَّةَ

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизлардан аввал ўтган уммат ичида бир киши бўлиб, унинг жонини олиш учун ҳузурига ўлим фариштаси келди. Унга «Бирор яхшилик қилганмисан?», дейишди. У «Билмайман», деди. «Яхшилаб ўйлаб кўр-чи», дейишди. У: «Мен бирор бир яхшилик қилганимни билмайман, лекин у дунёда одамлар билан олди-сотди қилганимда бой одамнинг қарзини кечиктирар, йўқсилнинг қарзидан эса кечиб юбориб, уларга эҳсон қилардим», деди. (Унинг бу иши Аллоҳ таолога маъқул келиб,) уни жаннатга киргизди».

عن ابي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، انَّ النَّبِيّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كَانَ رَجُلٌ يُدَايِنُ النَّاسَ، وَكَانَ إِذَا رَأَى إِعْسَارَ الْمُعْسِرِ، قَالَ لِفَتَاهُ: تَجَاوَزْ عَنْهُ، لَعَلَّ اللَّهَ تَعَالَى يَتَجَاوَزُ عَنَّا، فَلَقِيَ اللَّهَ، فَتَجَاوَزَ عَنْهُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир киши одамлар билан қарз олди-берди қилар, йўқсил одамнинг қийналганини кўрса, қўл остидаги йигитга «Йўқсил одамнинг олдига қарзини сўраб борсанг, ундан кечиб юбор, шояд Аллоҳ таоло бизлардан ҳам (гуноҳларимизни) кечиб юборса», дер эди. У вафот этиб, Аллоҳ таолога рўбарў бўлгач, Аллоҳ ҳам уни(нг гуноҳларини) кечиб юборди».

عن أَبي قتادة رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ : سَمِعْتُ رسولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يقول: «مَنْ سَرَّهُ أنْ يُنَجِّيَهُ اللهُ مِنْ كُرَبِ يَوْمِ القِيَامَةِ، فَلْيُنَفِّسْ عَنْ مُعْسِرٍ أَوْ يَضَعْ عَنْهُ». رواه مسلم

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳ таоло унга қиёматнинг машаққатларидан нажот беришини истаса, ҳеч вақоси йўқ ёки танг ҳолатдаги инсонга берган қарзининг муҳлатини узайтирсин ёки кечиб юборсин», деганларини эшитдим. Муслим ривоят қилганлар.

عن أبي اليسر رَضِي اللهُ عَنْهُ قال : قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: من أنظر معسرا، أو وضع له، أظله الله في ظل عرشه

Абу Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким танг ҳолатда турган инсонга қарз муҳлатини чўзиб берса ёки уни кечиб юборса, Аллоҳ таоло қиёматда уни Ўз арши соясида соялантиради», дедилар.

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ كَانَ لَهُ عَلَى رَجُلٍ حَقٌّ، فَمَنْ أَخَّرَهُ كَانَ لَهُ بِكُلِّ يَوْمٍ صَدَقَةٌ

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор кишига қарз берган бўлса, сўнг уни бироз муддатга узайтирса, кечиктирган ҳар куни учун унга садақа савоби ёзилади», дедилар». Имом Аҳмад ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat